1.Ўзбекистонни ташқи сиёсати инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиш принцип ва нормаларига асосланишини ташқи сиёсат принцпларига қўшиш (17-модда)
2. Ўзбекистонни ташқи сиёсати давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги принцип ва нормаларига асосланишини ташқи сиёсат принципларига қўшиш (17-модда)
Якубов Улуғбек Амангелдиевич,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм филиали раҳбари ўринбосари
1.Ҳеч ким ўзининг фуқаровий ҳуқуқий шартномавий мажбуриятларини бажара олмаслиги сабабли озодликдан маҳрум этилиши мумкин эмаслигини киритиш (25-модда)
2. Конституциянинг 26-модда иккинчи қисмини “Ҳеч бир инсон қийноқларга ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомалага ёки жазога дучор этилмаслиги керак” деган таҳрирда ифодалаш (26-модда иккинчи қисм)
3.Мурожаат қилиш мумкин бўлган субъектлар доирасига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳам киритиш (35-модда)
Раджабов Алтибой Бегжанович,
Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши котибияти мудири
1. IX-боб номини “Иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлар” –деб номлаш;
2. Конституцияда давлат ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиши бўйича норма бўлиши керак (39-модда)
3. Конституцияда давлат давлат пенсияларини, нафақаларини ва ижтимоий ёрдамнинг бошқа турларини белгилашига оид норма киритиш (39-модда)
4.“Тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан” деган сўзларни “Энг кам истеъмол харажатлари ” деб ўзгартириш (39-модда)
Сариев Музаффар Маматназарович,
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи