DataLife Engine / Хоразм вилояти “Энг фаол ҳудуд” номинацияси ғолиби бўлди

Хоразм вилояти “Энг фаол ҳудуд” номинацияси ғолиби бўлди


   Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Aраб Aмирликларининг “Бир миллион ўзбек дастурчилари” қўшма лойиҳасининг “Энг фаол ҳудуд” номинацияси бўйича Хоразм вилояти ғолиб деб топилди.


   Тақдирлаш маросимида  Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Хоразм вилоят ҳокими Фарход Эрмановга мукофотга қўшимча равишда  IT йўналишидаги “Coursera” платформасида бепул ўқиш учун 500 та лицензияни топширди.  Шунингдек, Тошкент Aхборот технологиялари университети Урганч филиали “Лойиҳанинг энг фаол университети” номинацияси бўйича тақдирланди.



   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
10-06-2022, 16:35
Вернуться назад