Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов “ИнтерЛек” компаниясининг МДҲ давлатлари бўйича маслаҳатчиси Виктор Степанович Шеин бошчилигидаги Россия ва Беларус Республикасининг фармацевтика компаниялари вакилларидан иборат делегация аъзоларини қабул қилди. Делегация таркибида “Белфармпром” холдинги, “Минскинтеркапс”, “Экзон” компаниялари, “Белгоспроект институти” ОАЖ ва бошқа фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар вакиллари бор. Таъкидлаш жоиз, мазкур компанияларда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситалари МДҲ давлатлари, шунингдек дунёнинг бир қатор мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
Мулоқот чоғида Урганч шаҳрида инфузион эритмалар, ампула, капсула ва таблетка шаклидаги дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати