DataLife Engine / Жалолиддин Мангуберди мактаби қурилишига тамал тоши қўйилди

Жалолиддин Мангуберди мактаби қурилишига тамал тоши қўйилди



   Хабарингиз бор, вилоят ҳокими томонидан Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди номли ҳарбий йўналишдаги мактаб ташкил қилиш ташаббуси илгари сурилган эди. Қисқа муддатда 300 ўқувчига мўлжалланган мазкур мактаб биносининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш ишлари амалга оширилди.



   Бугун янги таълим маскани қурилишига тамал тоши қўйилди. Тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.


   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
30-05-2022, 09:33
Вернуться назад