Бугун “Хонқадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида 2022 йил ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олиш масалаларига бағишланган вилоят семинари ўтказилди. Унда вилоят ва туманлардаги сектор раҳбарлари, ўрим-йиғим мавсумига алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М.Ғаниев, Хоразм вилояти ҳокими Ф.У.Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Ш.Ж.Рахимов сўзга чиқиб, жорий йилда фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан етиштирилган ҳосилни харид қилиш тизимидаги янгиликлар тўғрисида маълумот бердилар. Таъкидландики, эндиликда ғалла ҳосилини давлат заҳирасига қабул қилиш ва биржа савдоларига чиқариш мамлакатимиз Президентининг 2021 йил 15 ноябрдаги “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш” тўғрисидаги қарори асосида ташкил этилади.
Кўргазмали семинарнинг иккинчи қисмида деҳқончиликда дала маданиятини шакллантириш, ғалладан бўшайдиган майдонларга такрорий экинлар экиш, томчилатиб суғоришни ташкил этиш масалалари бўйича мутахассислар тавсиялари берилди.Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати