DataLife Engine / Ҳоким ёрдамчиси мукофотланди

Ҳоким ёрдамчиси мукофотланди

   Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев 2022 йил 19 апрелда маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида энг яхши натижа қўрсатган 14 нафар ҳоким ёрдамчиларини мукофотлаш бўйича топшириқ берган эди.


   Вилоят ҳокими Фарход Эрманов маҳаллабай ишлаш тизими орқали ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги самарали фаолияти учун Боғот туманининг  Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси Қурбонов Шуҳрат Йўлдошевичга ноутбук ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А.Қўчқоровнинг ташаккурномасини топширди.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22-05-2022, 13:27
Вернуться назад