DataLife Engine / Ичонқалъа музей-қўриқхонасига медиа-тур ташкил этилди

Ичонқалъа музей-қўриқхонасига медиа-тур ташкил этилди


   Бугун Хоразм  вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Хива шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати билан ҳамкорликда “Халқаро музейлар куни” муносабати билан  Ичонқалъа музей-қўриқхонасига медиа-тур ташкил этилди.




   Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар Ичонқалъа музей-қўриқхонасида жойлашган тарихий обидалар, музейлар фаолияти билан яқиндан танишиб, мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.







   Хоразм вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
18-05-2022, 20:36
Вернуться назад