DataLife Engine / Хивада ШҲТ аъзо давлатлар транспорт вазирларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

Хивада ШҲТ аъзо давлатлар транспорт вазирларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йил 11-12-май кунлари Хива шаҳрида ташкилотга аъзо давлатлар транспорт вазирларининг навбатдаги  9-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирнинг биринчи куни меҳмонлар “Ичонқалъа” музей-қўриқхонасидаги тарихий обидалар, музейлар билан танишдилар.


 Ташрифнинг иккинчи куни йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов очди. Ўзбекистон Республикасининг ШҲТ саммитига раислиги доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш, транспорт коридорларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш, ушбу йўналишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди. 



Музокаралар натижасида ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида давлатлараро хусусиятга эга фавқулодда вазиятларда транспортнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум ва давлатлар ўртасида коронавирус инфекцияси (COVID-19) туфайли юзага келган ҳолатни инобатга олган транспортнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.



Учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув Меморандуми ва дастур таёрланди. Транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус ишчи гуруҳи тузиладиган бўлди.Учрашув сўнгида ШҲТга аъзо давлатлар транспорт вазирларининг кейинги йиғилиши 2023 йил Ҳиндистонда ўтказилиши эълон қилинди.

Хоразм  вилояти  ҳокимлиги матбуот хизмати

12-05-2022, 21:37
Вернуться назад