Урганч шаҳрида Хоразм вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда “Жалолиддин Мангуберди” фонди томонидан “Жалолиддин Мангуберди турк тарихчилари нигоҳида” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда туркиялик олимлар – Дижле университети адабиёт ва тарих бўлими мудири Октан Бозан ва доктор Арафат Яз иштирок этиб, Жалолиддин Мангуберди тарихини ўрганиш бўйича сўнгги тадқиқотлар ҳақида маълумот бердилар. Тарихчи олимлар, илмий изланувчилар иштирок этган мулоқотда буюк саркарда дафн қилинган жойни аниқлаш бўйича олиб борилган экспедиция натижалари, топилган янги манбалар бўйича қизғин фикр алмашувлар бўлиб ўтди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати