12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Энг яхши патронаж ҳамшира” кўрик-танлови ўтказилди.
Ўз касбининг фидойилари орасидан танлаб олинган 9 нафар патронаж ҳамшира 5 та шарт бўйича билим ва маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра Боғот туман тиббиёт бирлашмасининг патронаж ҳамшираси Камолат Сетмуратова 1-ўринни эгаллади. Танлов ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати