DataLife Engine / Коррупциядан холи бошқарув тизими

Коррупциядан холи бошқарув тизими

   Жорий йил 6 май куни давлат хизматчилари учун “Коррупциядан холи бошқарув тизими” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбир  Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали ҳамда Хоразм вилояти прокуратураси томонидан ташкиллаштирилиб, прокуратура маъсуллари “Коррупция ва унга оид жиноятлар учун жазо белгилари” ҳамда  амалдаги ҳолат юзасидан маъруза қилишди. 



   Тадбир давомида тингловчиларга ДБА Урганч худудий филиали катта ўқитувчиси томонидан “Коррупция тараққиёт кушандаси” мавзусида тақдимот қилинди. Тадбирда маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари учун маъсул бошқармалар юристконсультлари ҳамда уларнинг туман(шаҳар)лардаги бўлимлари раҳбарлари, шунингдек давлат ташкилотлари юрист консультлари иштирок қилишди.






10-05-2022, 11:44
Вернуться назад