9 май – Хотира ва қадрлаш куни
Бугун Урганч шаҳридаги Хотира майдонида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати тадбир ўтказилди. Меҳнат фахрийлари, ҳарбий-маъмурий сектор, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, ҳарбий қисмлар ва кенг жамоатчилик вакиллари Мотамсаро она ҳайкали пойига алвон гулчамбарлар қўйиб, жанг майдонларида қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган, истиқлол йўлида жон фидо қилган ота-боболаримизнинг букилмас иродаси, жасорати ва матонатини ёд этиб ҳурмат бажо келтирдилар. Тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирок этди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
9-05-2022, 13:30
Вернуться назад