DataLife Engine / ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ


   Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 19 апрель куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишда тажрибали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, фаолияти “қониқарсиз” деб топилган ҳоким ёрдамчиларини доимий ўқитишни ташкил этиш вазифаси юклатилди. Шу муносабат билан, жорий йилнинг 28 апрель куни Урганч шаҳридаги “Ал-Хоразмий номинадаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Урганч филиали” биносида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги ташаббуси билан Хоразм вилоятида 2022 йилнинг I чорагида, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича “қониқарсиз” деб топилган ҳоким ёрдамчилари иштирокида “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил қилиш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўллари” мавзусида малака ошириш семинари бўлиб ўтди.



   Семинар давомида, ҳоким ёрдамчиларига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, Савдо-саноат палатаси, вилоят Бандлик бош бошқармаси, Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси, Ҳунармандлар уюшмасидан ташриф буюрган мутахассислар ҳамда  префессор ўқитувчилари томонидан соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, камбағалликни қисқартириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар тўғрисида маълумот ва тавсиялар берилди. Семинар ўзаро фикр алмашиш ва баҳс-мунозара шаклида ўтди. 




   Семинар 29 апрель куни ҳам давом этади. Семинар сўнгида ҳоким ёрдамчилари 2 кун давомида олган билимларини якуний тест топшириш орқали синаш амалиёти йўлга қўйилган.



30-04-2022, 14:29
Вернуться назад