DataLife Engine / Жамоатчилик эшитуви

Жамоатчилик эшитуви

   “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Унда давлат дастурининг 45 - мақсадида белгиланган Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба-синов тариқасида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш масаласи бўйича масъул вилоят халқ таълими бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармалари ҳодимларининг ахборотлари  эшитилди. Бу борада эришилган натижалар ва муаммоли ҳолатлар чуқур таҳлил қилиниб,  уларни ҳал қилиш бўйича иштирокчилар томонидан асосли таклифлар билдирилди.




   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
29-04-2022, 13:04
Вернуться назад