DataLife Engine / Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг қирқ олтинчи сессиясида

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг қирқ олтинчи сессиясида

Бугун Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди.Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб борди.


   Сессия кун тартибига вилоят сектор раҳбарларининг вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида ҳамда ўз хизмат фаолияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги 43-сонли қарори ижроси юзасидан 2022 йил 1-чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи, вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари К.Игамбергеновнинг туман ва шаҳарларни 2022 йил 1-чорак давомидаги ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда экспорт режа кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелда “2022-2026 йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини Комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 154-сонли қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан ҳаракатлар режасини тасдиқлаш каби қатор масалалар киритилди.





   Кун тартибидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб, депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Сессияда кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.






  Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
21-04-2022, 19:22
Вернуться назад