
Хусусан, жорий йилнинг биринчи чорагида Хива шаҳрида 11 та, Боғот туманида 5 та, Шовот туманида 6 та ва Қўшкўпир туманида 2 та жами 24 та янги микроавтобуслар тадбиркорлар томонидан сотиб олинди.


Ушбу микроавтобуслар бугунги кунда “Урганч-Хива”, “Урганч-Шовот” ва “Хива-Хазорасп” йўналишли такси йўналишидаги эскирган микроавтобуслар ўрнига қўйилиб автопарклари янгиланди.“Урганч-Шовот-Урганч” йўналишли такси йўналишларидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситалари ўрнига янги микроавтобусларда қатновлар йўлга қўйилиб, аҳолига замонавий транспорт воситаларида хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди.
Хоразм вилояти транспорт бошқармаси Матбуот хизмати