Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида ўзбек спортининг 110 йиллик юбилейига бағишлаб футбол фестивали ўтказилди. Унда футбол фахрийлари, шунингдек 10-12 ёшли болалар ўртасида мусобақалар уюштирилди. Coca-Cola кубоги 2-туридан ўрин олган “Хоразм” – “АГМК” баҳси футбол ихлосмандларига байрамона кайфият бахш этди. Тадбир давомида футбол фахрийларига кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати