DataLife Engine / Матбуот анжумани

Матбуот анжумани

        Бугун вилоят Маънавият ва маърифат марказида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган матбуот анжумани  бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Фарход Эрманов   дунёда энг оммавий спорт турига айланган, “миллионлар ўйини” деб таъриф бериладиган футболнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришдаги аҳамияти, вилоятда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар ҳақида маълумот берди. 



Тадбирда вилоятда футболни  ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов “Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.





Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.









Хоразм  вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

13-04-2022, 13:29
Вернуться назад