Мусобақа бошланишидан олдин “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида юриш марафони ўтказилди. Шундан сўнг туман маҳаллаларидан сараланган жамоалар футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича ўзаро куч синашдилар. Якуний натижаларга кўра “Ҳоким кубоги”ни Гулистон маҳалласи жамоаси қўлга киритди. Мусобақа ғолиблари туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати