

Семинарда вилоят ҳокими “Обод маҳалла” дастури доирасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар борасида тўхталиб, “Қиртепа” маҳалласида олиб борилаётган ишларни намуна тарзида кўрсатиб ўтди. Шунингдек, Ҳазорасп тажрибасини бошқа туманларда ҳам кенг оммалаштириш, дастурга киритилган маҳаллаларда қурилиш ва ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати