DataLife Engine / Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг сессиясида

Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг сессиясида

   Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг навбатдан ташқари 55-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шовот тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Хакимбой Отахонов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.




   Хоразм вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Артиқов Одилбек Садуллаевич Шовот тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.




   Сессияда Шовот туманини 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган Йўл харитасининг тақдимоти ўтказилди. Сессия ишида Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов қатнашди ва сўзга чиқди.




   
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28-03-2022, 22:00
Вернуться назад