Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сонли Фармонига мувофиқ қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантириш мақсадида, шаҳарсозлик фаолиятини рақамлаштириш, тармоққа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича вазифалар белгиланган эди.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг mc.uz сайтидаги “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида (МАТ) “Электрон тендер”, “Қурилишлар назорати” ва “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ахборот тизимлари, “Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри” географик ахборот тизими, “Янги тартибда қуриладиган кўп квартирали уй-жойлар”, “Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қурилишлар” ва dshk.uz “Ўзбекистон Республикаси DSHK GAT геопортали” электрон ахборот портали яратилди.
Ушбу геопорталга Хоразм вилоятининг жами 15 та, шу жумладан, 12 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бош режалари, 2та шаҳар посёлкаларининг бош режаси ҳамда 1 та туман марказларининг бош режаси киритилди.
Эндиликда фуқаролар ушбу геопорталнинг очиқ маълумотлари базасида аҳоли пунктларининг бош режалари билан танишиш ва оммавий ҳужжат сифатида фойдаланишлари мумкин.