DataLife Engine / Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Россия Федерациясидаги хоразмлик меҳнат мигрантлари ва талабалар билан онлайн мулоқот ўтказди

Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Россия Федерациясидаги хоразмлик меҳнат мигрантлари ва талабалар билан онлайн мулоқот ўтказди

  Хоразм вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консулхонаси ҳамкорлигида Россия Федерациясида меҳнат қилаётган хоразмлик мигрантлар ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар билан онлайн мулоқот ташкил қилинди.



  Вилоят ҳокими Фарход Эрманов меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, мигрант ишчиларни чет элга кетишидан олдин  тил ва касб бўйича тайёрлаш, уларнинг яшаш ва ишлаш шароитларини яхшилаш, Россиядаги олий таълим даргоҳларида ўқишни тамомлаётган хоразмлик ёшларни вилоятимизда ўз мутахассисликлари бўйича иш билан таъминлаш масалалари бўйича мулоқот иштирокчиларини қизиқтирган кўплаб саволларга батафсил жавоб берди. Шунингдек, вилоятда  аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган дастурлар, ташкил қилинаётган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар билан таништирди.



  Россиянинг Чита, Кемерово вилоятларидаги ўзбек диаспораси раҳбарлари  илм-фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Вилоят ҳокимлиги томонидан бундай онлайн мулоқотларни доимий ўтказиб бориш режалаштирилган.

  Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
27-03-2022, 18:10
Вернуться назад