Жорий йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари таркиби, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари – оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари учун амалий семинар бўлиб ўтмоқда. Семинар ZOOM платформаси орқали онлайн шаклда ташкиллаштирилган бўлиб, иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқарув академияси студиясидан ҳамда вилоятлардан онлайн иштирок қилишмоқда.
Семинарда - Хотин-қизлар фаолларини танлаш, саралаш ва фаолияти самарадорлигини баҳолаш (KPI), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармони ва ПҚ-146-сон қарори асосида Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга доир масалалар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони асосида - Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари;
2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси асосида - Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари ҳамда Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари лавозимига очиқ танловлар ўтказиш амалиёти таҳлили бўйича маълумотлар берилмоқда.
Семинарда Хоразм вилоятидан жами 27 нафар тингловчи, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали раҳбарияти, вилоят ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи раҳбари, вилоят ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, шунингдек бошқарама ходимлари ҳамда шаҳар (туман) ҳоким ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари ҳам иштирок этишмоқда.