DataLife Engine / Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан семинар-тренинг ўтказилди

Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан семинар-тренинг ўтказилди


   Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши мажбурий бўлган маълумотларни тайёрлаш ва жойлаштириш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. 






   Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талаблари асосида шаҳар ва туман ҳокимликлари расмий веб-сайтларида очиқ маълумотларни жойлаштириш бўйича мониторинг натижалари таҳлил қилинди. Очиқлик индекси бўйича шаҳар ва туман ҳокимларининг матбуот котибларига услубий ёрдам кўрсатилди.

    Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
10-03-2022, 18:00
Вернуться назад