DataLife Engine / 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами кенг нишонланди

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами кенг нишонланди

   Бугун Урганч шаҳрида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан фан, таълим, тиббиёт, маданият, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда меҳнат қилиб юқори натижаларга эришиб келаётган, ижтимоий ҳаётда фаол хотин-қизлар таклиф этилди.





   Вилоят ҳокими Фарход Эрманов тадбир иштирокчиларини  халқаро хотин-қизлар куни билан самимий қутлади.  Оила ва жамиятни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги муносиб хизматлари учун вилоятимиз аёлларининг  бир гуруҳига “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ҳамда вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи топширилди.






   Ўзбек Миллий академик драма театрининг таниқли актёрлари ижросидаги бадиий чиқишлар, вилоят санъат усталарининг концерт дастури тадбирга ўзгача файз бағишлади. 


   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
7-03-2022, 16:00
Вернуться назад