DataLife Engine / Очиқ мулоқот ўтказилди

Очиқ мулоқот ўтказилди

  Гурлан туманида вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Гулсара Қурбанбаева иштирокида кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
   Тадбирда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётда фаоллигини ошириш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлаш, “Соғлом она ва соғлом бола” концепциясини амалга ошириш борасида қилинаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.  
  Шунингдек, мулоқот давомида тумандаги “Темир дафтар”,“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб- қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, бу борадаги ишларни янада яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28-02-2022, 12:24
Вернуться назад