Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўьбаси мудири Хоразм вилояти хокимлиги, миллий гвардия масъуллари ҳамкорлигида вилоятда ташкил этилган оилавий болалар уйларида яратилган шароитлар билан танишди.
Шунингдек, айрим туман ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари фаолияти танқид қилинди ҳамда уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш борасида тегишли тавсиялар берилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати