DataLife Engine / Инновацион лойиҳалар тақдимоти

Инновацион лойиҳалар тақдимоти

    Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов ҳудудий илмий-техник кенгаш томонидан таклиф этилган инновацион лойиҳалар билан танишди.Тақдимотда ҳудудий илмий-техник кенгаш аъзолари, лойиҳаларга алоқадор вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.







  Тадбирда 13 та инновацион лойиҳалар муаллифларининг таклифлари эшитилиб, ҳар бир лойиҳа мутахассислар иштирокида чуқур муҳокама қилинди. Кенгаш аъзолари фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб 8 та лойиҳа маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бўлди.Урганч давлат университети 2 та лойиҳани, агрокластер корхоналари 2 та лойиҳани молиялаштириш ташаббуси билан чиқдилар. 1 та лойиҳа Инновацион ривожланиш вазирлигининг “Хизматлар соҳасини ривожлантириш” бўйича танловига тақдим қилинди.






     Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

19-02-2022, 21:43
Вернуться назад