DataLife Engine / Хоразмда IТ Парк Урганч филиали очилди

Хоразмда IТ Парк Урганч филиали очилди

     Бугун дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари парки – IТ Парк Урганч филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.









     Тадбирда Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазири ўринбосари Ко Кю Чанг бошчилигидаги делегация аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов, вилоят ҳокими Фарход Эрманов, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.



     IТ Парк Урганч филиалида маҳаллий IТ компаниялар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, унда юқори тезликдаги интернет алоқа ва замонавий компьютер техникаси билан жиҳозланган офислар, коворкинг маркази ташкил этилган. Ҳозирги кунда филиалда 9 та резидент фаолият кўрсатади ва 40 га яқин стартап лойиҳалар амалга оширилмоқда.




     Айни вақтда IТ Парк Урганч филиали қошида 13 та Рақамли технологиялар ўқув маркази, 13 та IТ мактаб ҳамда БПО йўналиши бўйича мактаб фаолият кўрсатмоқда. IТ Парк томонидан амалга оширилаётган йирик IТ лойиҳалардан бири – “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида Хоразм вилоятида жами 300 мингдан ортиқ тингловчилар таҳсил олиб, улардан 270 минг нафари курсларни муваффақиятли тугатиб сертификатларни қўлга киритишган.     





Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
16-02-2022, 20:23
Вернуться назад