Айни дамда халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия кун тартибига вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботлари, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишга оид фаолияти юзасидан 2021 йил якунлари тўғрисида суд раисларининг ахборотлари ва бошқа қатор масалалар киритилган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати