Президент Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Давлатимиз раҳбарига Урганч шаҳрида барпо этилиши режалаштирилган Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Лойиҳага кўра, у ерда университет, мактаб ва боғча, IT парк, фан ва маданият марказлари, спорт мажмуаси барпо этилади. Шаҳарча марказида Муҳаммад Ал-Хоразмий майдони бўлади, буюк алломанинг янги ҳайкали ўрнатилади.
Урганч шаҳрида янги бунёд этилган Жалолиддин Мангуберди мажмуасига яқин жойда турли тадбирлар, концертлар ўтказиш учун минг ўринли санъат саройи қурилиши ҳам мўлжалланган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати