DataLife Engine / МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

   Бугун  Хоразм  вилояти Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирокида "Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари ва бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
   
   Анжуманда вилоят ҳокими ўринбосарлари, маҳаллий ҳокимликлар ва вилоят ташкилотларининг матбуот котиблари, Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этди.




 
   Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2021 йил якунлари ва жорий йилдаги устувор вазифалар хусусида батафсил маълумот берди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар  қатор таклифларни билдириб, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.



     Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
5-02-2022, 18:28
Вернуться назад