Вилоят ҳокими Фарход Эрманов “SERCOBE” Испания ускуна ишлаб чиқарувчилар уюшмасининг Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик масалалари департаменти директори Эктор Родригесни қабул қилди.
Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ўртасида видеоконференция шаклида ўтказилган музокараларда “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида Испаниянинг “SERCOBE” ускуна ишлаб чиқарувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш таклифлари муҳокама қилинган эди. Шу асосда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида вилоят ҳокими Фарход Эрманов “SERCOBE” Испания ускуна ишлаб чиқарувчилар уюшмасининг Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик масалалари департаменти директори Эктор Родригесни қабул қилди. Мулоқот чоғида эркин иқтисодий зона ҳудудида хорижий инвесторлар учун яратилган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилиб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
4-02-2022, 12:38
Вернуться назад