DataLife Engine / ЭЪЛОН! ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани

ЭЪЛОН! ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани



Жорий йилнинг 5 февраль куни соат 14:30 да Хоразм вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда "Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари  ва бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

   Матбуот анжуманида барча хоҳловчи ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок қилишлари мумкин. 

   Манзил: Вилоят маънавият ва маърифат маркази мажлислар зали.

   Хоразм вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

31-01-2022, 10:22
Вернуться назад