DataLife Engine / Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг қирқ биринчи сессиясида

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг қирқ биринчи сессиясида

   Бугун Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини  вилоят ҳокими, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб борди.



   Сессия кун тартибига вилоят ҳокими ўринбосарларининг 2021 йил IV чорак ва йил якунлари бўйича фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари муҳокамаси, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2022 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш, 2022 йил инвестиция дастурига киритилиши режалаштирилган объектларни ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилиши режалаштирилган объектларни ва истиқболли лойиҳаларни тасдиқлаш,  Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларга маблағ ажратиш ва бошқа масалалар киритилди.


   Сессия муҳокамасига қўйилган масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.



   Депутатлар томонидан билдирилган таклифлар ва қизғин савол-жавоблардан кейин кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
26-01-2022, 18:08
Вернуться назад