DataLife Engine / Урганч шаҳридаги Шовот канали устидан ўтувчи кўприк фойдаланишга топширилди

Урганч шаҳридаги Шовот канали устидан ўтувчи кўприк фойдаланишга топширилди


   Бугун Урганч шаҳридаги Шовот канали устидан ўтувчи 104 пм узунликдаги кўприк қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган очилиш маросимида нуронийлар, ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.




   Тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов кўпчиликнинг узоғини яқин қилувчи ушбу кўприк очилиши билан барчани табриклаб, вилоятдаги кўприкларни таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.






   Ушбу суткасига 15000 автомобиль ҳаркатланиш имконияти эга кўприкнинг ишга туширилиши Урганч шахридаги кўплаб тирбандликлар ва  йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади. 



   Маълумот ўрнида, вилоятимизда 2021 йилда 42 та кўприклар таъмирланиб фойдаланишга топширилган. Жорий йилда яна 50 та кўприкларни қуриш ва қайта қуриш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан келишиб молиялаштириш манбаларига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17-01-2022, 20:00
Вернуться назад