DataLife Engine / Янги китоб тақдимоти

Янги китоб тақдимоти



   Шовот туманида Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими томонидан "Икки буюк саркарда ёхуд Жалолиддиндан Қутузгача" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Асар муаллифи, “Жалолиддин Мангуберди" фонди раиси Бекзод Абдиримов китобнинг яратилиш тарихи, тарихимизни ўрганиш борасидаги амалга оширилаётган янги лойиҳалар ва қўлга киритилаётган янгиликлар ҳақида сўз юритди. Тақдимотда иштирок этган  умумтаълим мактабларининг тарих фани ўқитувчилари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

   Эслатиб ўтамиз, ўтган йил  Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими ташаббуси билан Жалолиддин Мангуберди ва ўрта аср ўзбек давлатчилиги тарихига оид 8 номдаги, 18 минг нусхадаги  рисолалар,  бадиий ва публицистик асарлар нашр қилинди. 

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11-01-2022, 16:20
Вернуться назад