DataLife Engine / Карантин қоидаларига риоя қилишни унутманг!

Карантин қоидаларига риоя қилишни унутманг!

      Бугунги кунда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун белгиланган карантин қоидаларига амал қилиш шарт. Бунда ҳар бир фуқаро нафақат ўзининг, балки жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси, яқинларининг саломатлиги учун ҳам белгиланган тартиб қоидаларга амал қилишлари лозим. Аммо, гоҳида жамоат жойларида, айниқса, йўловчи ташиш транспортлари, аҳоли гавжум бўлган ҳудудлар, савдо марказларида карантин қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари кузатилмоқда.

         Урганч Марказий деҳқон бозорига кунига минглаб фуқаролар ташриф буюрадилар. Одамлар оқимига қўшилиб юрар экансиз, аксарият кишилар ҳимоя воситаси ҳисобланган ниқобларини номигагина тақиб, оғиз-бурунларини очиб олишганлигини, ён-атрофидагилар билан масофа сақлаш қоидаларига умуман риоя этмаётганликларини кўриб ранжийсиз. Одамларнинг гавжумлиги, ошхона ва дўконлар, салонлардаги ҳолатларни қандай изоҳлашни ҳам билмайсан, киши. Ахир, ҳар бир инсоннинг соғлиги, ҳаёти аввало ўзига, яқинларига керак. 

  Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, эндиликда “Пандемияга қарши кураш – ҳар биримизнинг виждон ишимиз”, «Ўзим, оилам, фарзандларим соғлиғи учун аввало ўзим жавобгарман», деган ғоялар ҳаётимиз мезони бўлмоғи лозим.

Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

12-09-2021, 17:30
Вернуться назад