DataLife Engine / Ер ва ер ости бойликлари давлат муҳофазасида

Ер ва ер ости бойликлари давлат муҳофазасида

Кейинги вақтда экин майдонларида тупроқнинг устки унумдор қатламини қазиб олиш билан боғлиқ қонунбузилиши ҳолатлари кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ишонч телефони орқали қилинган мурожаат жойига чиқиб ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам Хива шаҳрида яшовчи фуқаро М.О томонидан  тупроқни ноқонуний қазиб олганлик ҳолати аниқланди.


Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси   Ҳазорасп туман инспекцияси давлат инспекторлари томонидан  ўтказилган навбатдаги экологик назорат  тадбири давомида  туманнинг "Зеҳнли" маҳалласи ҳудудидаги давлат заҳираси ерларидан фуқаро А.Саидов томонидан умумтарқалган фойдали қазилма бўлган қумни   ноқонуний  қазиб олаётганлик ҳолати аниқланди.


«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддаси, «Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддаси талабларини бузган фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарималар қўлланилди. 

         Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
18-11-2021, 17:30
Вернуться назад