DataLife Engine / Беморлар ҳолидан хабар олинди

Беморлар ҳолидан хабар олинди

      Боғот тумани ҳокими Ш.Яхшибоев ҳамда Хива тумани ҳокими Ҳ.Матрасулов сектор раҳбарлари билан биргаликда туман тиббиёт бирлашмаси бўлимларида бўлиб, соғлиги туфайли Янги йилни шифохонада кутиб олаётган беморлар ҳолидан хабар олдилар, уларни байрам билан табриклаб тезроқ соғайиб кетишларини тиладилар. Қорбобо ва қорқиз ташрифи, байрам совғалари ва  юксак эътибор беморларга Янги йил кайфиятини бахш этиб  бир олам қувонч улашди.





      Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
31-12-2021, 13:34
Вернуться назад