Янги йил байрами олдидан Урганч шаҳри ва туманлар марказларида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг анъанавий савдо ярмаркалари ташкил этилди. Унда деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган, маҳаллий саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига арзон нархларда таклиф этилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Урганч шаҳридаги байрам ярмаркаси фаолияти билан танишди. Ҳар бир туман учун ажратилган павильонларни кўздан кечириб, маҳсулот турларини янада кўпайтириш бўйича топшириқлар берди.
Бундай савдо ярмаркалари халқимизнинг байрам дастурхони янада тўкин бўлишига, Янги йил оқшоми файзли ўтишига хизмат қилади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати