Бугун вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Фарход Эрманов Шимолий – ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, ҳарбийлар ва сектор раҳбарлари билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – урганчлик Собир бобо Қурбонов, Хонқа туманидан Қўшназар бобо Раҳимов ва гурланлик Бобожон бобо Мадаминов хонадонида бўлиб, уларни байрам билан табриклади. Вилоят ҳокими уруш фахрийларига мамлакатимиз Президентининг табригини ўқиб эшиттирди ва “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини тантанали равишда топширди. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига вилоят ҳокимлигининг Янги йил совғалари ҳамда дори-дармон учун 1 миллион сўмлик сертификатлар етказиб берилди.
Вилоят ҳокими билан дилдан суҳбатлашган отахонлар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, Президентимизга узоқ умр, халқимизга фаровонлик ва бахт-саодат, соғлик-омонлик тиладилар. Вилоятимизда истиқомат қилаётган 11 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига ана шундай эҳтиром кўрсатилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати