DataLife Engine / “Президент арчаси” байрам тадбири ўтказилди

“Президент арчаси” байрам тадбири ўтказилди

        Урганч шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида анъанавий “Президент арчаси” тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирига вилоятимиз шаҳар ва туманларидан  чин етим ва ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган, ота-оналари ватанни ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, оилавий  болалар уйлари  тарбияланувчилари таклиф этилди.


Вилоят ҳокими Фарход Эрманов болажонларни Янги йил байрами билан табриклаб, уларга Президент совғаларини топширди. Совға жамланмасидан ширинликлар, ўқув қуроллари ва болалар энциклопедиясидан иборат 21 турдаги совға, шунингдек, оилавий болалар уйлари ҳамда SOS болалар маҳалласининг 12 ёшдан катта бўлган  тарбияланувчи учун замонавий планшет ҳам ўрин олган.






        Театрлаштирилган байрам дастури, Янги йил эртак қаҳрамонларининг чиқишлари болажонларга бир олам завқ улашди.


        
     Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
29-12-2021, 15:52
Вернуться назад