Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Унга кўра, инсон қадр-қимматини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш ҳамда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни изчил давом эттириш, уларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, кириб келаётган Янги йил байрамини муносиб нишонлаш мақсадида 2021 йил давомида «Темир дафтар» рўйхатида бўлган, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ва 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.
Ушбу маблағлар тегишли давлат ташкилотлари томонидан 2021 йилнинг 30 декабрига қадар ўз эгаларига етказиб берилади.Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати