DataLife Engine / Янги корхона иш бошлади

Янги корхона иш бошлади


   Бугун Урганч шаҳрида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Қўҳна диёр” МЧЖ ўз фаолиятини бошлади. 500 нафар хотин-қизлар меҳнат қиладиган ушбу корхонада кунига 20 минг дона кийим-кечаклар тайёрланади. Келгусида ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларини 1000 хилга етказиш ҳамда Россия, Қозоғистон давлатларига экспортга йўналтириш мўлжалланган.


   Янги корхонанинг очилиш тантанасида вилоят ҳокими Фарход Эрманов, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.



   
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
25-12-2021, 20:00
Вернуться назад