Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда вилоят ҳокими Фарход Эрмановнинг вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисидаги мурожаати тингланди. Вилоят ҳокимининг мурожаати Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали интернет тармоғи ҳамда телеканалларда тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
Мурожаатда вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётида жорий йилда юз берган ўзгаришлар, эришилган натижалар чуқур таҳлили қилиниб, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиядан келиб чиққан ҳолда келгуси йилдаги асосий вазифалар, ислоҳотларнинг муҳим йўналишлари баён этилди. Депутатлар кун тартибидаги масала бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, вилоят ҳокимининг мурожаатини якдиллик билан қўллаб-қувватладилар.