DataLife Engine / Бугун ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаш учун тавсия этилган номзодлар иштирокида йиғилиш ўтказилди

Бугун ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаш учун тавсия этилган номзодлар иштирокида йиғилиш ўтказилди

   Мамлакатимиз Президентининг 2021 йил 3 ноябрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Фармонига асосан 2022 йил 1 январдан барча маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозими таъсис этилди. Бугун Хива шаҳридаги “Фаровон” меҳмонхонасида вилоятдаги 526 та маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаш учун тавсия этилган номзодлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни вилоят ҳокими Фарход Эрманов очди.




   Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов сўзга чиқиб, мазкур Фармоннинг мазмун моҳияти юзасидан батафсил тушунтириш берди, маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари хусусида тўхталди.





   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
20-12-2021, 22:32
Вернуться назад