DataLife Engine / "Келажак лидерлари" форуми ўтказилди

"Келажак лидерлари" форуми ўтказилди


   Бугун Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида  ёшларнинг ғоя ва таклифларини эшитиш ҳамда муҳокама қилиш учун майдон яратиш, замон қаҳрамонларини кашф этиш, уларнинг илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда мамлакатдаги янгиланишларга фаол жалб қилиш мақсадида "Келажак лидерлари" форуми ўтказилди.




   Форумда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси A.Aбдувахитов ва вилоят ҳокими Ф.Эрмановлар сўзга чиқиб, ёшларнинг келгусидаги ишларига омад ва зафарлар тилади.


   Тадбирда ёшларнинг турли стартап лойиҳалари тақдимоти намойиш этилди. “Келажак лидерлари” клублари аъзоларининг фаолият самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича энг фаолларга вилоят ҳокимлиги ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди. 

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17-12-2021, 19:00
Вернуться назад