Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Россия Федерациясининг Бандлик ва меҳнат федерал хизмати раҳбари Михаил Иванков бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда “Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида”ги ҳукуматлараро битимини амалга ошириш, бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати